Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:11

Рио 2016: Ўзбекистонлик яна бир боксчи финалга чиқди


Шаҳром Ғиёсов Муҳаммад Раби устидан ишончли ғалабага эришди
Шаҳром Ғиёсов Муҳаммад Раби устидан ишончли ғалабага эришди

Риода ўтаётган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик яна бир боксчи Шаҳром Ғиёсов олтин медал учун рингга тушади.

Вазни 69 килограмгача бўлган боксчилар орасидаги ярим финал муштлашувида Шаҳром Ғиёсов марокашлик Муҳаммад Раби устидан очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга чиқди.

Финалда ўзбекистонлик боксчининг рақиби ё қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ёки франциялик Сулаймон Сиссоко бўлади.

Якшанба куни 49 килограмгача бўлган боксчилар орасида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов Олимпиада чемпионига айланганди.

Чоршанба куни яна тўртта ўзбекистонлик боксчи рингга тушади.

XS
SM
MD
LG