Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:37

Эрондаги ҳаво базадан кўтарилган рус учоқлари Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлади


Эроннинг Ҳамадан ҳаво базасидан осмонга кўтарилган Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 қирувчи учоқлари Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлаган.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмийлари сешанба куни маълум қилди.

Вазирликка кўра, учоқлар “Исломий давлат” жанггари гуруҳининг Сурия шимолидаги учта позициясини нишонга олган.

Россия Сурияда ҳаво амалиётларини 2015 йилда бошлаган.

Москва ўз ҳарбий учоқлари фақат "террорчиларни" нишонга олишини айтиб келади.

Аммо суриялик фаолларга кўра, Россия учоқлари Ғарб дастаклаётган исёнкор гуруҳларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда.

XS
SM
MD
LG