Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:31

Украина Бош прокурори собиқ президент Януковични Киевга “таклиф қилди”


Виктор Янукович ҳозирда Россиядан бошпана топган.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко агар мамлакатнинг қочқинда юрган собиқ президенти Виктор Янукович Киевга келса¸ жорий президент Петро Порошенко билан бевосита учрашиш имконини эҳтимолдан соқит қилмади.

Бугунги матбуот анжуманида Бош прокурор Россияда қочиб юрган собиқ президентни “заиф” ва “қўрқоқ” деб атади ва уни Киевда сўроқ-жавоб¸ адолатли маҳкама ва ҳукм кутаëтганини қўшимча қилди.

Луценко баëноти арафасида Янукович ўзининг президент Порошенко¸ шунингдек¸ собиқ Бош вазир Арсений Яценюк ва 2014 йил февралида Киевда намойишчиларнинг ўлдирилиши бўйича гувоҳ сифатида прокуратурага чақиртирилган бошқа сиëсатчилар билан учрашишга ҳаракат қилаëтганини билдирди.

Айни пайтда¸ Украина Адлия вазирлиги Януковични сўроқ қилиш учун Россияга тегишли ҳужжатларни қайта юборганини билдирди.

Ўзига қўйилаëтган айбларни инкор қилаëтган Янукович¸ Киевга борса ҳаëти таҳдид остида қолажагини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG