Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:22

Газиантепдаги бомба ҳужумида ўлганлар сони элликтага етди


Турк расмийларига кўра, жануби-шарқий Газиантеп шаҳрида cодир этилган худкуш бомба ҳужумида ўлганлар сони элликтага етди.

"Террор ҳужумида ўлганлар сони ҳозирга келиб элликтага етди," деди Газиантеп ҳокими Али Ерлиқоя 21 августда.

Аввалроқ ўлганлар сони 30 нафар ва яраланганлар сони 94 нафар экани хабар қилинганди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 20 август тунида юз берган ҳужум учун "Исломий давлат" экстремист гуруҳини айблади.

Унинг илова қилишича, ҳужумлардан мақсад Туркияда "миллий ва этник адоватни тарқатиш" бўлган.

Туркия бош вазирининг ўринбосари Меҳмет Шимшек "ваҳшиёна" амал худкуш ҳужуми бўлганини айтди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирга қадар ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Газиантеп шаҳри Сурия сарҳадларидан 64 километр узоқликда жойлашган.

XS
SM
MD
LG