Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:24

Самарқандда паспорт олиш учун катта навбат пайдо бўлди


Самарқандда паспорт олиш учун навбат
Самарқандда паспорт олиш учун навбат

Самарқанд шаҳри ва туманлари ИИБ идоралари олдида паспорт олиш учун улкан навбатлар ҳосил бўлди.

Ўзбекистонда эски паспортларни биомертик паспортга алмаштириш жараëн 2018 йилнинг 1 июлигача давом этиши белгиланган.

Бугунги кунда эски (нобиометрик) паспортлар билан Ўзбекистонни тарк этиш чекланган.

Қонунга кўра, Ўзбекистон ватандоши 9 иш куни мобайнида паспортни қўлга олиши керак. Бироқ Озодликка етиб келаётган шикоятчиларга кўра, бу ҳолатлар ойлаб чўзилмоқда.

Озодликка Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманидан йўлланган суратларда одамларнинг паспорт учун узун навбатда тургани акс этган.

Айни пайтда паспорт олиш билан боғлиқ муамммо вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.

Исми сир қолишини истаган Cамақарқанд вилоят ИИБ мулозимининг айтишича, паспорт олиш муддати чўзилишига одам савдоси билан боғлиқ процедуралар ҳамда паспортларнинг лимитланганлиги сабаб бўлмоқда.

“Одам савдосига қарши кураш доирасида процедура узайди. Баъзи ватандошларни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тафтишидан ўтказяпмиз. Бу идорадан жавоб келгунга қадар кўп вақт ўтяпти. Иккинчи сабаб эса, Тошкентдан ажратилаётган паспорт миқдори ҳар бир туманга чеклаб қўйилган.” дейди мулозим.

Суҳбатдошга кўра¸ Самарқанд вилояти туманлари учун кунига 60 - 80 та яқин паспорт расмийлаштиришга изн берилган.

Бу ҳолат паспортни полиграфик маҳсулот сифатида чоп қилиш билан боғлиқ муаммоларга алоқадорлигини Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни (таҳр. ватандошликни) расмийлаштириш бошқармасидаги Озодлик манбаси ҳам тасдиқлади.

Манбага кўра¸ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан берилаётган паспорт сони чеклаб қўйилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасидаги музимнинг айтишича, навбатларни қисқартириш мақсадида паспорт столларида иш соатлари узайтирилган. Паспорт столларининг янги иш вақти 8:00 - 22:00 қилиб белгиланди.

Озодлик Самарқанд шаҳрида паспорт учун навбатда турган Алишер исмли 22 яшар йигит билан суҳбатлашди. Суҳбатдош паспорт олиш билан боғлиқ манзарани тасвирлади.

- Бино ичига кириш учун эрталаб навбатга турдим. Пешинлардан кейин ичкарига кирдим. У ерда қизлар паспорт алмаштириш учун белгиланган аризани 3 минг сўмга тўлдириб берди ва рақам олиш учун жўнатди.Рақамни олиб давлат божини тўлаш учун кассага бордим. Давлат божини тўладим ва кассир аёлга квитанцияни тўлдириб бериш учун қўшимча 500 сўм ҳам бердим. Ундан кейин бармоқ изи олишга навбат кутдим. Расмга тушиб¸ бармоқ изи топшириб бўлганимдан кейин мени бир ойдан кейин келасиз деб қўлимга қоғоз бериб жўнатишди дейди суҳбатдош.

Алишер паспорт олинганидан кейин чиқиш визасини олишга ҳам ариза топшириши кераклигини айтади. Бу жараён эса яна узоқ вақтга чўзилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG