Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

“Ўғлимни милиция машинасига ҳеч бир асоссиз тиқмоқчи бўлишди”

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

“Ўғлимни милиция машинасига ҳеч бир асоссиз тиқмоқчи бўлишди”

Қуйидаги мактуб Озодликка тошкентлик муштарийдан келди. Унда муаллиф ИИБ ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилган:

“Бу воқеа жорий йилнинг июли охирида бўлди. Менинг ўғлим Садикбеков Ойбек милиция ходимларининг агрессив ҳаракатларига дуч келди.

Ўғлим Учтепа тумани, Уйғур кўчасида жойлашган уй-кафенинг олдида отасининг келишини кутиб утирган. Автомашинасини йўл чеккасига қўйиб ўзи автомашинанинг ичида ўтирган. Ўзини таништирмаган милиция ходимлари автомашинадан тушишини талаб қилган. Ўғлим автомашинадан тушиб ҳужжатларини олмоқчи бўлган паллада ўзини таништирмаган милиция ходимлари ўғлимни шимининг почасидан ушлаб милиция машинасига ҳеч бир асоссиз тиқмоқчи бўлган.

Автомашинасини эса ҳеч бир асоссиз жарима майдонига қўймоқчи бўлишган. Ваҳоланки, шу куни автомашинанинг барча ҳужжатлари ўғлимнинг ёнида бўлган. Шу куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ишонч телефонига ва милициянинг 102 телефонига мурожаат қилдик. Бироқ, милиция ходимларига нисбатан чора кўрилмади”.

“Қозоғистон чегарасига ўтин тергани борамиз”

Қорақалпоғистонлик муштарий газ йўқлиги боис одамлар уйини иситиш учун саксовул ёқишга мажбурлигини билдирди:

“Менда бир савол бор. Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди. Экология масаласини бир неча бор тилга олдилар.

Бироқ, ҳозирги кунда одамлар бутун чўлни қуритиб юборишмоқда. Газ йўқлигидан саксовулга қирғин бошланди. Уларни мен яхши тушиниб турибман. Бечоралар, нима қилсин энди? Ахир уйни иситиш керак.

Бошқа иложимиз йўқ. Аммо саксовулга ҳам ачинмоқдаман. Бу кетишда келаси йил Қозоғистон чегарасига ўтин тергани боришади”.

SizdanTelegram: "Учтепада дарахтларни кесиб, ёқишаяпти"

"Ҳокимият рухсати билан аҳоли яшаш жойида кесилган дарахтлар ëқилаяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00

Озодлик муштарийси Telegram орқали Тошкент шаҳрида дарахтлар кесилиб, ёқиб юборилганидан шикоят қилди:

"Учтепа ҳокимият биносининг олдида жойлашган 1- уй ҳовлисида тут-дарахтлар олиб ташланди. Сўнг, у дарахтлар шу ернинг ўзида ёқиб юборилди.

Астма касали бор қўшнилар албатта қийналгандир. Шунингдек, заҳар билан нафас олганларчи? Ахир бу ўпка ракига олиб келиши мумкин.

Шу Учтепа ҳокимияти ташаббуси билан дарахтлар кесилди. Минг афсус экология тўғрисида ҳеч ўйламаймиз"

"Ҳокимият рухсати билан аҳоли яшаш жойида кесилган дарахтлар ëқилаяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00

Ўзбекистон нима ўйнаб оилани боқса бўлади?

Жиззах регби федерацияси 2015 йилнинг ноябрь ойидан бери машғулотларни тўхтатган. Бунинг сабаби молиявий муаммолардир. Айнан молиявий камчиликлар жамоани ҳар томонлама синдирди.

Масалан, машғулотларни “бетондан сал юмшоқ бўлган” майдонда ўтказганмиз. Жамоа ўйинчилари эса махсус формани, ҳимоя воситаларини, ва ҳатто ўйин ёки машғулотлар жараёнида олган жароҳатларнинг давосини ўз ёнидан тўлашга мажбур эди. Регбида албатта жароҳатлар кўпдан-кўп бўлиб туради. Ўйинчиларнинг қўли, оёғи ёки елкаси синган ҳолатларда ҳам улар ўз ёнидан пул тўлашган.

Катта тажрибага эга бўлган ўйинчилар айни пайтда оддий ишчи бўлиб юрмоқда. Регби ўйнаб оилани боқиб бўлмайди, фақат зарарга кетмоқда.

Муҳими эса, жамоамиз 2015 йилнинг сентябрь ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган турнирда биринчи ўрин олиб бош кубокни кўлга киритди. Бироқ, уларга на пул на бошқа мукофат берилди.

Афсус боксга бормаганмиз!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG