Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:05

Трамп, агар сайловда ғалаба қилса, ноқонуний муҳожирларни ҳайдашга ваъда берди


Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп, 8 ноябрда бўлажак сайловда агар ғалаба қилса, президентликка қасамёд келтириши биланоқ, ноқонуний муҳожирларни депортация қила бошлашини айтади.

"Ўша куннинг ўзидаёқ мен жиноятчи, ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан тозалай бошлайман – улар орасида Обама-Клинтон маъмурияти буйруғи билан АҚШ жамиятига киритиб юборилган юз минглаб ноқонуний муҳожирлар ҳам бўлади," деди Трамп 27 августда Айова штатида ўтган сайловолди йиғинида.

Трампнинг Демократик партиядан рақиби, Ҳиллари Клинтон, Барак Обама президентлигининг илк муддатида АҚШ давлат котиби эди.

Кейинги президент 20 январда қасамёд келтиради.

70 яшар Трамп “катта чегара девори” қуриш ҳақидаги ваъдасини яна бир бор такрорлади ва мамлакат бўйлаб “электрон-аниқлаш” тизими жорий қилишини айтди.

Трампнинг айтишича, “электрон-аниқлаш” тизими ноқонуний муҳожирларга ижтимоий ёрдам олишни бартараф этади.

У “электрон-аниқлаш” тизими виза муддати ўтиб кетган шахсларни аниқлаб, уларни ўз ватанларига қайтариб юборишга имкон беришини айтди.

Миллиардер Трампга кўра, Клинтонга овоз бериш – “чегараларни очиб қўйишга овоз бериш”дир.

XS
SM
MD
LG