Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:15

Инсультни бошдан кечирган одам фаол ҳаëтга қайтиши мумкинми?


Инсульт нима? Бу касалликдан одам омон қолиши, соғайиб кетиши мумкинми? Инсультга чалинган одам ишга лаёқатини сақлаб қола оладими? Бу саволлар билан қирғизистонлик таниқли нейрохирург, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, Қирғизистон Республикаси Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, профессор Миталип Мамитовга мурожаат қилдик.

Инсульт нима? Бу касалликдан одам омон қолиши, соғайиб кетиши мумкинми? Инсультга чалинган одам ишга лаёқатини сақлаб қола оладими?

Бу саволлар билан қирғизистонлик таниқли нейрохирург, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, Қирғизистон Республикаси Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, профессор Миталип Мамитовга мурожаат қилдик.

Жавобни холис бўлиши учун академик олимга Ўзбекистон президентининг инсультни бошдан кечирганини айтмадик.

Академик аввалига инсультга таъриф берди:

-Инсульт ва мияга қон қуйилиши бу иккаласи бир нарса. Томирлар орқали ўтиши лозим бўлган қон томир ëрилгани боис ташқарига отилади ва мияга босим қилади. Мана шуни инсульт дейди.

Ана шундан кейин суҳбатдош инсульт оқибатлари ҳақида гапирди:

-Бунинг оқибатлари инсульт юз берган жойга боғлиқ. Инсульт кўлами каттами ëки кичикми ¸орқадами¸ олдиндами тепадами ? Буларга кўп нарса боғлиқ. Оқибатлар турлича бўлади. Касал ўлиши ҳам тузалиб кетиши ҳам мумкин. Инвалид бўлиб қолиши ҳам мумкин. Мен рентген тасвирлари ëки касални ўзини кўриб бирор гап айта оламан¸ деди академик.

Суҳбат сўнгида саволни аниқлаштириб¸ ёши 80 атрофида бўлган одам инсультни бошдан кечирса тирик қоладими дея сўрадик:

- Бундай одам ҳам тирик қолиши мумкин. Ëш чегарасини таъсири йўқ. Энг муҳими мия ўзини ҳимоя функциясини сақлай олишида. Умуман инсультдан чиққан одамни яна фаол ҳаракатга қайтиши даргумон. Бу ëшдаги одам тирик қолганига шукр қилиб неваралари билан чой ичса ҳам катта гап.

XS
SM
MD
LG