Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:43

Ўзбекистон телеканаллари Ислом Каримовни байрам куни деярли тилга олмади


Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2 сентябрда тарқатган хабарида миясига қон қуйилган президент Каримовнинг аҳволи оғир экани айтилади.

Бу хабар "Ўзбекистон" телеканалида ўқиб эшиттирилди ва мамлакатадги барча етакчи газеталарда ҳеч қандай қўшимча шарҳ ёки изоҳсиз нашр этилди.

Ушбу хабар ҳисобга олинмаганда Ўзбекистон матбуоти, айниқса телеканаллари одатдагидай фаолият кўрсатмоқда.

1 сентябрь аксар телеканалларда асосан Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган кўрсатувлар намойиш қилинди.

Бироқ, Озодлик мобил мухбирларига кўра, ўтган йиллардан фарқли, байрам ҳашамати ва шукуҳи кўзга ташланмасди.

Ўзбекистондаги асосий телеканаллар - УзТВ1 ва УзТВ2 ҳар йил 1 сентябрда бўлгани сингари Ислом Каримовга бағишланган кўрсатувларни намойиш этмади.

MY5 канали эса асосан ёш артистлар, қўшиқчилар ва актёрлар иштирокидаги кўнгилочар кўрсатувларни намойиш қилди.

UZHD телеканали эса асосий эфир вақтини Ўзбекистоннинг иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришган ютуқларига бағишланган "Чорак аср шиддати" номли кўрсатувга ажратди.

Ушбу кўрсатувда хорижий ва маҳаллий ишбилармонлар, фермерлар, оддий одамлар ва оқсоқоллар фикрлари ўрин олганди.

Tоshkent TV эса Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган "улкан ободончилик ва қурилиш лойиҳалар" ҳақидагит дастурларни ёйинлади.

Navo мусиқий телеканали эса асосан "Жоним сенга фидо" рукни остида ватанпарварлик қўшиқлари билан тўлдирилганди.

Kinoteatr киноканалида кун бўйи ўзбек бадиий фильмлари кўрсатилди.

Mahalla, Madaniyat va Ma’rifat, Diyor каби бошқа телеканаллар ҳам ҳар кунги кўрсатувларни намойиш этди.

Бошқа кунларда фарқли барча телеканаллар экрани четига “25 yil” деган ёзув битилганди.

Лекин уларнинг бирортаси Ислом Каримов ҳақида лом-мим демади.

XS
SM
MD
LG