Ўзбекистонда президент сайлови шу йилнинг 4-декабрида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясининг матбуот хизмати 9 сентябрда маълум қилди.
Президент сайловини ўтказиш қарори Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси чоғида олинган.
Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, сайлов олди кампанияси 9 сентябрдан бошланганлигини эълон қилди.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этди.
У ўзи туғилган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.
Ўзбекистон парламентининг қуйи ва юқори палаталари 8 сентябрда қўшма мажлис ўтказиб, муваққат президент этиб мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевни тайинлади.