Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

Ўзбекистонлик спортчилар Паралимпия Ўйинларида рекорд натижа қайд этишди


Рио Паралимпия Ўйинлари бошланганидан уч кун ўтиб Ўзбекистон терма жамоаси 19 та медал билан паралимпиячилар жадвалида 8 ўринда бормоқда.

Бу Ўзбекистон паралимпия тарихида қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир.

Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида ҳозирча 4та олтин, 4та кумуш ва 11 та бронза медал бор.

Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Қозоғистон жорий пайтда медаллар жадвалида 37-ўринни эгаллаб турибди.

Паралимпия Ўйинларида Тожикистондан битта, Туркманистондан иккита спортчи қатнашаётган бўлса, Қирғизистондан бирор спортчи йўқ.

Рио Ёзги Паралимпия Ўйинларида 4000 дан зиёд паралимпиячи 23 спорт тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Бу йилги Паралимпия Ўйинларда жаъми 528 тўплам медаль ўйналади.

XS
SM
MD
LG