Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:02

Саудия Арабистони форс тилида исломий телеканални ишга туширди


Йиллик Ҳаж зиёрати масаласида Эрон билан зиддиятлар кучайиши ортидан Саудия Арабистони форс тилида Ҳаж маросимини намойиш этувчи телеканални ишга туширди.

Сунъий йўлдош воситасида ёйинланувчи 24 соатлик телеканал Ҳаж маросимлари ва ибодатларини Маккадаги Масжид ал-Ҳарамдан тўғридан-тўғри намойиш этиб боради.

Саудия Ахборот ва маданият вазири Одил ал-Турайфийнинг айтишича, телеканал "дунёда нуфузи 130 миллион атрофида бўлган форсийзабонлар учун мўлжалланган.”

Саудия расмийлари Ҳаж сафари учун Эронга 64 минг ўрин ажратган эса-да, бу йилги маросимларда эронликлар иштирок этмаётир.

Бунга ўтган йил сентябрида Маккада юз берган издиҳомда 2300дан зиёд зиёратчининг ҳалок бўлгани сабаб қилиб кўрсатилади.

Телеканал бир вақтнинг ўзида Эрон, Ироқ ва Афғонистон ҳудудларига радиоканал, уяли телефонлар ва интернет воситасида ҳам узатилиб туради.

XS
SM
MD
LG