Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:56

PaxtaGram: "Ҳомиладор талабаларга пахтага чиқмаса, институтдан ҳайдаш таҳдиди қилинмоқда"


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Самарқанд давлат чет тиллари институтида пахта мавсуми олдидан талабаларнинг ким қандай аҳволда бўлишидан қаътий- назар тўлиқ равишда пахтага бориши бўйича кўрсатма берилмоқда.

Бу йилги пахта сиёсатининг ўзгачалиги шундан иборатки, талаба касал, ҳомиладор ёки ёш боласи борлигидан қаътий- назар пахта теримига чиқишлари шарт.

Факультет деканлари шахсан ҳар бир гуруҳга айтиб чиққан. Институтда ўқиётган таниш талабанинг айтишича, 200-300 доллар бериб пахтадан қутилиш мумкин. Имконияти чекланган ёки соғлиғида муаммоси бор талабалар, асосан, ҳомиладор ва ёш болалик аёллар, ё ўзлари тўлиқ пахтага чиқишлари, ё институтдан ҳайдалиши айтилди. Шунингдек, институт ректорати томонидан ўзлари бормаса "ўрнига одам қўясан" деб айтилган.

Авваллари ЗАГСдан ўтган, яъни никоҳи бор аёллар пахтага жўнатилмас эди. Айни пайтда, улар ҳам пахтага ҳайдалмоқда. Институтда домла бўлиб ишлайдиган ўртоғим ҳам бу хабарни тасдиқлади. Унинг айтишича, "бу юқоридан келган буйруқ".

Бир таниш талабанинг эри пахта терими ҳақида эшитиб, ғазабланиб ўз хотинига "агар пахтага кетсанг, барча нарсангни бу уйдан олиб кетгин, ёки чиқмайсан," - деб айтибди. Ўзбекистонда янги келин бўлган хотин-қизларни узоқга бориши ижобий қабул қилинмайди.

Бошқа бир тарафда эса Касаба уюшмалари федерацияси "агар сизни мажбурий меҳнатга жалб этса, бизларга телефон қилинг," - деб телефонларга смс хабар юбормоқда.

Чет тиллари институтида талабаларнинг асосий қисми хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 15-20 фоизи турмушга чиққанлардир.

XS
SM
MD
LG