Линклар

Петербургда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб кетилди


Россиянинг Петербург шаҳрида 32 ёшли ўзбекистонлик аёл пичоқланди.

“Оперативное прикритие” хабар агентлигининг ёзишича, муҳожир аёл бўйнига урилган пичоқ зарбасидан ҳалок бўлган. Аёлнинг жасади Петербургнинг Институт шоҳкўчасида жойлашган 1-уй квартирасидан топилган.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан содир этилган қотиллик) бўйича жиноят иши очилган. Маълумотларга кўра, марҳума яқинда Петербургда қайддан ўтиш учун ҳужжат топширган экан.

XS
SM
MD
LG