Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:26

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак педофилликда гумонланиб ушланди


Гувоҳларга кўра, ўзбекистонлик эркак қиз болани хиёбонга судраб борган, унинг тепасига чиқиб бўға бошлаган ва қизчани зўрлашга ҳаракат қилган.

Informburo.kz интернет нашри хабар қилишича, бу қўрқинчли жиноятни Джезкозган шаҳрининг 38-ёшли яшовчиси олдини олган. У 10 яшар қизни зўрлашга ҳаракат қилаётган йигитни қўрқитиб юборган. Унинг ўзи полицияни чақиртирган ва хиёбондаги нотаниш одам балоғатга етмаганга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишга уринганлиги тўғрисида хабар қилган.

«Жанубий Қозоғистон вилоятида яшайдиган 23-яшар Ўзбекистон Республикаси ватандоши воқеа жойида ушланган. Айни вақтда гумондор шахс вақтинчалик сақланиш изоляторига жойлаштирилган. Тергов амалга оширилмоқда», – деб хабар қилинади Қарағанда вилояти ИИБ матбуот хизматида.

Ҳибсдаги шахсга нисбатан бир неча бор амалга оширилган жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари ҳамда жиноят қилишга суиқасд айблови бўйича судгача тергов текшируви олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG