Линклар

Дамашқ яқинида Сурия ҳарбий учоғи ҳалокатга учради


Суриянинг ҳарбий самолёти Дамашқдан шимолда чоршанба куни ҳалокатга учради. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш Сурия гуруҳига таяниб хабар қилган Рейтер агентлигига кўра, ҳалокат сабаблари - уриб туширилганми ёки носозлик туфайли қулаб тушганми - ноаниқ қолмоқда.

Сурияга қарашли учоқ мамлакат пойтахтидан узоқ бўлмаган Шарқий Каламун минтақасида қулаган. “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи самолёт уриб туширилгани тўғрисида онлайн-баёнот тарқатди.

XS
SM
MD
LG