Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

Ашхободнинг 2,3 миллиард долларлик янги аэропортига китоб бағишланди


Туркманистон пойтахтида янги аэропорт 17 сентябрда очилди.
Туркманистон пойтахтида янги аэропорт 17 сентябрда очилди.

Туркманистондаги оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, мамлакатнинг бош “ҳаво дарвозаси” очилганидан бери бир ҳафтадан кам вақт ўтди. Бироқ давлат нашриёти янги авиабандаргоҳга бағишлаб китоб нашр қилишга улгурди. Бу сафар унинг муаллифи президент эмас.

«Ашхобод халқаро аэропорти» — Туркман давлат нашриёт хизмати томонидан чоп этилган янги китоб ана шундай аталади. У Туркманистон пойтахтининг 17 сентябрда очилган янги аэропортига бағишланган. Китоб ифодали сюжет билан бошланади: «Ҳадемай ердан осмонга парвоз қилишга тайёр турган қушнинг баҳайбат сиймоси узоқданоқ кўринади». Гап шундаки, аэропорт ноёб шаклда бўлиб, туркман авиациясининг рамзи бўлмиш - учиб кетаётган лочинни эслатади.

Янги нашрда аэропортнинг тузилиши, ташкил этиш ва бошқариш тизимларидаги хавфсизлик мезонлари ва регламентациясини таъминлаш, ҳаво кемаларининг ердаги ҳаракатланиш тизимлари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юкларга ва багажга қайта ишлов бериш тизимлари тўғрисида батафсил гапириб берилган.

Шунингдек бу ерда гап юк терминалидаги янги технологиялар, ангар сектори ва авиатренажерлик маркази тўғрисида боради.

Китоб уч тилда нашр қилинган – туркман, инглиз ва рус тилларида. У кўп расмлар билан безатилган.

XS
SM
MD
LG