Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:12

Yahoo команиясига кибер ҳужумдан 500 миллион фойдаланувчи зарар кўрди


Yahoo компанияси 2014 йилда хакерлар унинг маълумотлар базасидан ярим миллиардга яқин фойдаланувчиларнинг маълумотини ўғирлаганини эълон қилди.

Бу инсоният тарихида расман эътироф этилган энг йирик кибер ҳужумдир.

Ўғирланган маълумотлар орасида фойдаланувчилар исми, туғилган куни, телефон номерлари, уларнинг ёзишмалари ва пароллари бор.

Аммо, Yahoo маълумотига кўра, хакерлар кредит карталар ҳақидаги маълумотларни қўлга кирита олмаган.

Yahoo хабарида таъкидланишича, хакерлар давлатлардан бирининг қўллаб-қувватлови билан ҳаракат қилган.

Шу йилнинг июль ойида Yahoo компанияси Американинг энг йирик телекоммуникатсия ширкати Verizon-га 4,8 млрд долларга сотилган эди.

XS
SM
MD
LG