Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:49

PaxtaGram: “Эримни ташлаб пахтага чиқолмайман”


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

“Мен ҳамшира бўлиб ишламоқдаман. Турмуш ўртоғим 2-гуруҳ ногирони. Ўзимда эса бронхиал астма бор. Бироқ, ишхонада пахта териш учун 15 кунлик ётоқга боришни талаб қилмоқда.

Мен бир “ставкага” ҳамшира бўлиб ишлайман. Ойлигим етмайди. Турмуш ўртоғим инсульт билан 2-гуруҳ ногирони. Пенсияга чиқиш учун ҳали 4 йил бор. Иш жойимдаги раҳбарият эса пахта теримининг 2-чи сменасига боришни ёки мардикор жунатишни мендан талаб қилишмоқда.

Ойлигимнинг ярими “пластикга” тушади. Нақт пул йўқ. Турмуш ўртоғимни назоратсиз ташлаб кета олмайман. Шифохонадан касаллик тўғрисидаги маълумотномани олиш учун шифохонада даволаниш зарур. Бироқ, даволаниш учун маблағим йўқ.”

XS
SM
MD
LG