Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:25

Тошкент марказида Каримов даврида беркитиб қўйилган йўллар очилмоқда


Каримов президентлик қилган йилларда тўсиб қўйилган Тошкентнинг марказига борувчи қатор йўллар очилмоқда.

1 октябрда Мустақиллик хиёбони билан кесишган йўлларни очиш ишлари бошланди.

Озодлик мобил мухбирларига кўра, шаҳар марказига элтувчи қатор йўлларга қурилиш техникалари жойлаштирилган.

Йўлларнинг қачон очилиши аниқ эмас, аммо Озодлик мухбирларининг таъкидлашича, кўчаларни очиш ишлари тез суръатларда олиб борилмоқда.

Йўлларнинг очилиши натижасида транспорт тирбандлиги озайиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG