Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:58

Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳманов бугун Лас Вегасда рингга тушади


Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳманов бугун Лас Вегасда америкалик рақиби Жонатон Дайнонгга қарши рингга тушади.

Жанг маҳаллий вақт билан 18.00да бошланади.

Андижонлик 27 ёшли Санжар учун бу профессионал боксдаги еттинчи жанг бўлади.

Раҳманов ҳаваскорлар боксида ўзбекистонлик Зиятдинбек Тойгонбоев қўл остида шуғулланган ва 2009 йилда Осиё чемпиони бўлган.

У шу вақтга қадар 6 марта профессионал жанг ўтказиб, уларнинг бештасида (уч нокаут) рақибларидан устун келган ва бир марта дуранг қайд этган.

XS
SM
MD
LG