Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:59

Нью-Йорк бўсағасида йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди


Манхэттендан Лонг-Айлендга бораётган йўловчи поезд таъмирланаётган бошқа бир поезд билан тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетди.

29 киши турли хил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Ўнлаб одамларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Хабарларда ҳеч кимнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилади.

Ҳодиса шанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 21лар атрофида Нью-Гайд-парк станцияси яқинида юз берди.

12 вагонда тахминан 600 йўловчи бўлгани хабар қилинди.

Айни поезд йўналишидаги қатновлар вақтинча тўхтатилди.

XS
SM
MD
LG