Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

Оқ ўрда президент Назарбоевнинг шамоллаш туфайли даволанаётганини билдирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шамоллаш туфайли даволанмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати мамлакат расмий сайтида маълум қилди.

Бетоблиги сабаб Назарбоевнинг Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ва Озарбайжон пойтахти Бокуга сафари қолдирилган.

"Шамоллаш туфайли Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев даволанмоқда", – дейилади баёнотда.

Қозоғистон президенти маъмуриятининг Назарбоевнинг соғлиги ҳақида Оқ ўрда расмийларининг билдирув қилиши камдан-кам ҳодисадир.

76 ёшли Назарбоев нефтга бой Қозоғистонга 1989 йилдан буён раҳбарлик қилиб келади.

Қозоғистон президенти маъмуриятига кўра, 11 октябрь куни Назарбоев Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти қилган.

Мирзиёев ўтган ой бошида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг вақтинча президент этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG