Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:29

Берлиндаги "Норманд тўртлиги" учрашувида Путин ҳам қатнашади


Германия пойтахти Берлинда 19 октбярь куни "Норманд тўртлиги" - Украина, Франция, Германия ва Россия президентларининг учрашиши кутилмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко Германия, Франция ва Украина раҳбарлари телефон мулоқоти ўтказиб, музокаралар бўйича келишишганини билдирди.

Жаноб Порошенкога кўра, россиялик ҳамкасби Путиннинг ҳам келиши кутилаётган музокараларда Украинадаги вазият, жумладан Россияни Минск келишувини бажаришга кўндириш масаласи муҳокама этилади.

Германия канцлерининг матбуот котиби Штеффан Зайберт Берлиндаги Украина инқирозига доир музокараларга Россия президенти Владимир Путиннинг ҳам келишини тасдиқлади.

Бундан аввал Кремль расмийлари “Норманд тўртлиги” музокаларининг ўтказилишига шубҳа билдиришганди.

XS
SM
MD
LG