Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:08

Татаристонда ёнғин сабаб ўзбекистонлик аёл балконда тириклайин ёниб кетди


17 октябрь куни Татаристоннинг Набережных Челнов шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин келиб чиқиши оқибатида 53 ёшли аёл ёниб кул бўлди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича бошқармаси матбуот хизматига кўра, ёнғин ўн қаватли турар жой бинонинг учинчи қаватида рўй берган.

Ёнғин рўй берган уйнинг балконидан ўзбекистонлик аёлнинг ёниб, кул бўлган жасади топилган.

Ёнғин рўй берган уйда ўзбекистонлик оила яшагани ва фожиа куни уйда аёлнинг бир ўзи бўлгани айтиляпти.

Полиция ёнган аёл Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади, лекин унинг шахси ҳақида маълумот бермади.

Гувоҳларга кўра, ўт ўчжирувчилар кўчада автомашиналарнинг нотўғри парковка қилингани сабаб ёнғин рўй берган хонадонга яқин бора олишмаган.

XS
SM
MD
LG