Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 19:59

Тошкентда янги қурилган кўприк атрофидаги бетон тротуарлар чўка бошлади


Бир ой ўтмай яроқсиз ҳолга келган тротуар

Шу йил август ойида Тошкент шаҳридаги Муқимий ва Усмон Носир кўчалари кесишмасида қуриб битказилган ва Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган кўприк атрофидаги янги бетон тротуарлар чўка бошлади.

Ерга ётқизилган кичик бетон плиталар чўка бошлагани натижасида пиёдалар ўзаро нотекис жойлаша бошлаган плиталардан юришга мажбур бўлишмоқда.

Бетон ётқизишдан олдин тупроқ қатлами трамбовка қилинмаган яъни зичлаштирилмагани сабаб бўлган бу ҳолатга. Буюртмачининг қистови билан шошилинч тарзда қурилган иншоотлар одатда мана шундай камчиликлар билан барпо этилади”, - деди вазиятни шарҳлар экан Султонмурод исмли тошкентлик прораб Озодликнинг мобил мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, тротуарларнинг чўкишидан ҳам кўприкнинг чўкиши анча хавфли.

Чўккан тротуарларни тўғрилаш унчалик вақт, маблағ ва пул талаб қилмайди. Лекин, Худо кўрсамасин, кўприкнинг ўзи чўка бошласа, биласизми, нима бўлади?” – дейди Султонмурорд ака.

Уч ой ичида фойдаланишга топширилган кўприк
Уч ой ичида фойдаланишга топширилган кўприк

Атиги уч ой ичида фойдаланишга топширилган айланма кўприкнинг ёнида қурилган баъзи иншоотлар, масалан, йўлусти пиёдалар ўтиш жойида ҳали ҳам пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўприк ёнидаги “Буюк Ипак Йўли” банкининг Яккасарой филиали биносининг фасади қайтадан монтаж қилинмоқда.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG