Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:57

“Паспорт текшириш учун уйимга бошида каска, қўлида қурол билан келишди”


Тўрт фарзанднинг онаси, чинозлик 54 яшар Инобат Мирзаеванинг иккинчи ўғли, 1983 йилда туғилган Аҳмадилло диний-экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланиб, суд ҳукми билан 2006 йили 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Онанинг айтишича, жазо муддати тугашига тақрибан бир ярим йил қолганида Аҳмадилло “раскрутка” қилиниб, муддатига яна 5 йил қўшиб берилган. Жазо муддати келаси йилда тугаши керак.

Инобат Мирзаеванинг Озодликка айтишича, бундан бир ой олдин – сентябрнинг учинчи декадаси бошида унинг уйига иккита Damasда одамлар келиб, тинтув ўтказган.

Мирзаеванинг хонадонида бўлиб ўтган воқеа Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида диний мотивлар билан қамалиб жазо муддатини ўтаётган ёки ўтаб бўлганларнинг оилалари устидан сўнгги бир ой ичида назорат кучайтирилгани тўғрисидаги лавҳада тилга олинган эди.

Суҳбатдошимиз ўша кунги воқеадан сўнг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига арз қилган. Ҳуқуқбонлар ўз навбатида Бош прокуратурага арз қилган ва яқинда Инобат Мирзаевага Бош прокуратурадан хат келган. “Хатда воқеа ўрганилажаги ва қонун бузилгани аниқланса, чора кўрилажаги айтилган”, деди Инобат Мирзаева.

Бугун эътиборингизга Бош прокуратура ўз назоратига олган ўша воқеанинг – тинтув ўтказилган хонадон эгаси – Инобат Мирзаеванинг версиясидаги талқинини бутун тафсилотлари билан ҳавола қилмоқчимиз.

Чинозлик Инобат Мирзаева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG