Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 02:59

Афғонистондан Амударё орқали Ўзбекистонга наркотик ўтказишга уринган одам ушланди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Афғонистондан Амударё орқали Ўзбекистонга наркотик моддалари ўтказишга уринган одамни қўлга олган.

МХХ матбуот хизматига кўра, наркокурьер қўлбола кемада Амударёни кечиб ўтаётганида қарийб етти килограмм опий моддаси ва икки килограмм гашиш моддаси билан ушланган.

Наркокурьер Афғонистоннинг Шибирғон вилоятидан бўлган Абдулло Аҳмадкомил экани айтилмоқда.

Ўзбекистон “шимолий йўналиш” деб номланувчи гиёҳванд моддалар олиб ўтилувчи ҳудуддир.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили ушбу “йўналиш” орқали Афғонистондан 100 тоннагача кучли таъсир кўрсатувчи гиёҳванд моддалар олиб ўтилади.

XS
SM
MD
LG