Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:15

Таниқли кинорежиссёр Мелис Абзалов Швеция пойтахтида тупроққа қўйилди


Мелис Абзалов жаноза маросимидан фотосурат
Мелис Абзалов жаноза маросимидан фотосурат

Ўзбекистонда таниқли кинорежиссёр Мелис Абзалов 26 октябрь куни Швеция пойхтати Стокҳолмда тўпроққа қўйилди, дея хабар беради Озодлик мобил мухбири.

Унга кўра, кинорежиссёр маҳаллий вақт билан 11да Стокҳолм шаҳридаги мусулмонлар қабристонида дафн этилди.

Озодлик мухбирининг маълум қилишича, жаноза маросимида 50дан зиёд ўзбекистонликлар, режиссёр танишлари ва яқинлари иштирок этди.

Мелис Абзалов Стокҳолмдаги мусулмонлар қабристонига кўмилди
Мелис Абзалов Стокҳолмдаги мусулмонлар қабристонига кўмилди

Мелис Абзалов 25 октябрда 78 ёшида юрак хуружидан оламдан ўтганди.

Айни пайтда кинорежиссёрнинг Тошкентдаги уйида ҳам видолашув маросими бўлиб ўтди.

Кинорежиссёр яратган "Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши, "Армон", "Ўтган кунлар", "Чимилдиқ" каби фильмлар ўзбек киносеварларига яхши таниш.

Мелис Абзаловни Тошкентда яқинлари хотирлашди
Мелис Абзаловни Тошкентда яқинлари хотирлашди

Ҳозирда Абзаловнинг қизи ва ўғли ҳамда олти невараси Швецияда яшайди.

Абзалов сўнгги йилларда Швецияда қизи Назиранинг уйида яшаётган эди.

XS
SM
MD
LG