Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:11

ЮНИСЕФ: Сурияда икки ҳафтада бешта мактаб ҳаво зарбаларига учради


ЮНИСЕФ ташкилоти раҳбари Энтони Лейк 11 октябрдан буён Сурияда бешта мактаб ҳаво зарбаларига учраганини айтди.

"Ҳалаб яқинидаги Дума шаҳридаги мактаблар зарбаларга учрагани ҳақидаги хабарлар бизни жунбушга солмоқда, - деди Энтони Лейк.

Аввалроқ, Россия мудофаа вазирлиги мулозими Игорь Конашенков Ҳалабдаги мактабга газ баллон ва мина келиб тушиб портлаши оқибатида уч бола ҳалок бўлгани, ўн нафари яраланганини айтган эди.

Кошакенков сўнгги 10 кун ичи Россия кучлари Ҳалаб атрофидаги 10 километрлик ҳудудда ҳеч қанақа учишларни амалга оширмаётганини қўшимча қилди.

Кеча Сурия шимолида ҳаво ҳужумлари оқибатида 22 бола ва олти ўқитувчи ҳалок бўлди.

Ташкилотга кўра, Идлиб вилоятида исёнчилар назорати остидаги қишлоқдаги мактаб бомбардимонлар остида қолди.

Сурия ҳукумати Идлибда "террорчилар"га қарши ҳужумлар уюштирганини билдирди. ЮНИСЕФ раҳбари Энтони Лейк Идлибдаги ҳаво ҳужумларини уруш жиноятига тенглаштирди.

БМТ ҳисоботига кўра, Сурияда беш йилдан бери давом этаётган урушда 360 мингдан зиёд, бошқа манбаларга кўра эса 500 мингга яқин киши ҳалок бўлган.

4.5 миллиондан 7 миллионгача сурияликлар уйларини ташлаб чиққанлар. Беш миллиондан ортиқ инсон қочқинга айланган.

XS
SM
MD
LG