Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 02:16

АҚШ Федерал қидирув бюроси Ҳиллари Клинтон устидан ишни қайта очди


АҚШ Федерал тергов бюроси демократик партиядан президентликка номзод Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлиб ишлаб турганида иш ёзишмалари учун шахсий электрон почтасидан фойдалангани юзасидан ишни қайта бошлаган.

Федерал тергов бюроси раҳбари Жеймс Комига кўра, бунга шу ишга алоқаси бор янги мактубларнинг пайдо бўлгани сабаб бўлган.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп тергов ишларининг бошланишини олқишлади.

The New York Times газетасига кўра, Ҳиллари Клинтоннинг электрон ёзишмаларига оид иш ёпилганидан сўнг, Клинтоннинг бош ёрдамчиси Ҳумо Абедин ва унинг турмуш ўртоғи Энтони Винернинг электрон қурилмаларида ушбу ишга алоқадор янги мактублар топилгани ФҚБнинг ишни қайта бошлашига туртки берган.

Ҳиллари Клинтон қайта бошланган тергов ўзининг айбсизлигини яна бир тасдиқлашини айтди.

Айова штатида кеча ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиллари Клинтон президентлик сайловига 11 кун қолган бир пайтда ФҚБ бу ишни тагига етиши ва Америка жамоатчилигига юзага келган барча саволлар юзасидан жавобни кечиктирмай бериши кераклигини таъкидлади.

Бундан аввад АҚШ Федерал қидирув бюроси президентликка номзод Ҳиллари Клинтон давлат сирларидан иборат бўлган хизмат ёзишмаларида шахсий почтасидан фойдаланиб жуда катта эҳтиётсизлик қилган, деган хулосага келган эди.

Клинтоннинг ўзи эса давлат сирлари мавжуд ёзишмаларни шахсий почтасидан амалга оширгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG