Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2022, Тошкент вақти: 15:57

АҚШ ўз дипломатлари оилаларига Истанбулни тарк этишни тавсия қилди


Анқарадаги АҚШ элчихонаси

Давлат департаменти Истанбулдаги АҚШ бош консуллиги ходимлари оилаларига ватанга қайтишни тавсия қилди.

Давлат Департаменти сайтида хабар қилинишича, бундай қарор экстремист гуруҳлар томонидан таҳдид кучайгани туфайли олинди.

Бу тавсия фақат Истанбулдаги бош консулликка тааллуқли бўлиб, Американинг Туркиядаги бошқа муассасалари одатдагидай ишламоқда.

Шу билан бирга Давлат департаменти Қўшма Штатлар ватандошларини террор таҳдиди сабаб Туркияга сафар қилиш хавфли экани ҳақида огоҳлантирди.

Шу йил июль ойида Туркияда давлат тўнтариши уриниши муваффақиятсизликка учраши ортидан америкалик дипломатларнинг оилалари Туркиядан эвакуация қилинган эди.

Август ойи охирида Давлат департаменти АҚШга қайтиш тавсия қилинган дипломатлар рўйхатини кенгайтирди, аммо сентябрь ойида уларга Туркияга қайтишга изн берди.

XS
SM
MD
LG