Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:07

Россия АҚШ, ЕИ ва Украинадан туз импортини тақиқлади


Россия АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада, Австралия, Норвегия, Украина, Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейн каби давлатлардан туз импортига чеклов жорий этди.

Шу пайтгача Украина Россиянинг энг йирик туз импортёри ҳисобланган.

Россия Божхона хизматига кўра, ўтган йили Россия Украинадан 865 минг тонна туз импорт қилган.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатни ўзида туз етиштириш ҳажми оширилиши ҳисобига аҳолини ушбу махсулот турига бўлган эхтиёжи қондирилишини билдирди.

Шу йил ўрталарида Россиядаги энг йирик туз ишлаб чиқарувчи ширкатлардан бири “Шарқий Сибир” Россия бош прокурорининг ўғли Артём Чайканинг назоратига ўтган эди.

Росстат маълумотига кўра, ўтган йили Россияда 880,6 минг тонна туз ишлаб чиқарилган.

Бу аҳоли йиллик эхтиёжининг 68,1% фоизини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG