Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:10

Кремль MI-5 раҳбарининг Россия таҳдид экани ҳақдаги баёнотига раддия билдирди


Эндрю Паркер Британияда чиқадиган The Guardian газетасига берган интервьюсида Россияни Европа барқарорлигига таҳдиди ортиб бораётган давлат сифатида таърифлаган
Эндрю Паркер Британияда чиқадиган The Guardian газетасига берган интервьюсида Россияни Европа барқарорлигига таҳдиди ортиб бораётган давлат сифатида таърифлаган

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Британия MI-5 контрразведка бошқармаси раҳбари Эндрю Паркернинг Россия “кучайиб бораётган таҳдид” экани борасидаги баёнотини "асоссиз ва пуч баёнот" деб тавсифлади.

Аввалроқ Паркер Британияда чиқадиган The Guardian газетасига берган интервьюсида Россияни Европа барқарорлигига таҳдиди ортиб бораётган давлат сифатида таърифлаган эди.

“Россия ўн йилликлар мобайнида яширин хавф бўлган, бироқ, энди таҳдид солишнинг замонавий усуллари мавжуд”, - деб таъкидлаган Эндрю Паркер.

MI-5 бошлиғи ўз сўзига Россиядан келиб чиқувчи кибертаҳдидларни мисол қилган.

Паркер ҳозирги вазият совуқ уруши давридан ривожланган киберқурол мавжудлиги билан тубдан фарқ қилишини айтган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков MI-5 раҳбарининг баёнотини асосланмаган пуч баёнот деб атади.

“Кимдир бу борада далил-исбот тақдим этмас экан ҳар қандай баёнот, MI-5 раҳбариники бўладими ёки АҚШ вице-президентиники, биз уларни асоссиз ва пуч баёнот деб ҳисоблаймиз”, - деди Песков.

Аввалроқ, АҚШ Россияни хакерлик ҳужумларида айблаб чиққан эди.

XS
SM
MD
LG