Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Turkey Blocks: Туркияда Twitter, Facebook ва WhatsApp тўсиб қўйилди


Туркияда 11 нафар курдпараст депутатнинг ҳисбга олиниши ортидан Twitter, Facebook ва WhatsApp ижтимоий тармоқлар тўсиб қўйилган.

Туркиядаги Интернетни кузатиб борувчи Turkey Blocks мониторинг гуруҳига кўра, биринчи навбатда ижтимоий тармоқларнинг мобил иловалари тўсиққа учраган.

Мухолифатдаги Демократик халқ партиясининг икки ҳамраиси Салоҳитдин Демирташ ва Фиген Юксекдағ жума куни ҳибсга олинганди.

Ҳибсга олинган депутатлар Курдистон ишчи партияси ПКК ғояларини тарғиб қилганликда гумонланмоқда.

Ижтимоий тармоқларга тўсиқ қачон бекор қилиниши маълум эмас.

XS
SM
MD
LG