Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:37

Россия фуқаролигини олган Стивен Сигал Москвага келмоқчи


Пайшанба куни Россия фуқаролигини олган америкалик актёр Стивен Сигал яқин кунларда Москвага келмоқчи.

Бу ҳақда актёрнинг ёрдамчиси ТАСС агентлигига маълум қилган.

Лекин, актёр Россияга нима учун келаётгани сабабини очиқламаган. Ёрдамчисига кўра, актёр шу ой ўрталарида Москвага келишни режалаяпти.

Аввалроқ Сигал номидан тарқатилган баёнотда, актёр ўзига Россия фуқаролиги берилганидан “миннатдор” эканини билдирганди.

Бундан аввал 2007 йилда Стивен сигалга Россиянинг Қалмиқистон автоном ўлкаси фарҳрий фуқаролиги ҳам берилганди.

XS
SM
MD
LG