Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:15

Пентагон Афғонистондаги Ал-Қоида етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади


АҚШ кучлари Афғонистонда Ал-Қоида террор тармоғи етакчиларидан бирини ўлдирди.

Бу ҳақда Пентагон вакили Питер Кук журналистларга маълум қилди.

Жаноб Кукга кўра, Афғонистон шимолидаги Ал-Қоида террор тармоғига раҳбарлик қилган Фаруқ ал-Катоний 23 октябрь куни ўлдирилган.

Фаруқ ал-Қатоний Қатар фуқароси бўлиб, шу йилнинг февраль ойида АҚШ уни энг кўп қидирилаётган террорчилар рўйхатига киритган эди.

У Европа ва Қўшма Штатларга қарши тил бириктирганликда айбланганди.

Август ойида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоғи билан Афғонистон ва Покистондаги “Исломий давлат” гуруҳи раҳбарларидан бири йўқ қилинган эди.

XS
SM
MD
LG