Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:21

WikiLeaks асосчиси Ассанж: АҚШ сайловига таъсир ўтказишга уринганим йўқ


WikiLeaks асосчиси Ассанж
WikiLeaks асосчиси Ассанж

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж гуруҳb Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонга тегишли минглаб электрон мактубни сайловга таъсир ўтказиш мақсадида эълон қилмагани тўғрисида баёнот берди.

Ассанж 8 ноябрь куни эълон қилган билдирувида “Кейинги ойларда WikiLeaksга ва шахсан менга Клинтон кампанияси ўзи ҳақида ўзига нима деяётганини чоп этишни тўхтатишимиз учун катта босим ўтказилди”, дейилади.

“Бу сайлов натижасига таъсир ўтказиш истаги билан боғлиқ эмас.”

WikiLeaks эълон қилган минглаб электрон мактублар Клинтон кампанияси менежери Жон Подеста мактубларидир. Ассанж бу мактубларни қандай қўлга киритганини очиқлаганини йўқ.

Аммо АҚШ киберхавфсизлик мутахассислари бунинг ортида россиялик ҳакерлар турганига ишонишади. Федерал қидирув бюроси бу ҳужумларда Россия қўли бор ёки йўқлигини тергов қилмоқда.

Ассанж билдирувида Россиянинг бунга алоқаси йўқлиги таъкидланади.

“Клинтон кампанияси очиқ-ойдин ёлғонларни тарқатиш билан шуғулланмаётган пайтида разведка жамиятининг манбаси ошкор қилинмаган ёки спекулятив ва ноаниқ иддаолари ёрдамида Россия билан ёвуз ҳамкорлик қилганимизни айтишди”, деди Ассанж.

“Кампания бизнинг нашрларимиз ҳақида далил келтира олмади, чунки бундай далил йўқ”.

Ассанж WikiLeaks Республикачилар номзоди Дональд Трамп Ҳақида материал чоп этмаганининг сабаби ташкилот у ҳақда ички маълумотларни қўлга киритмаганидир, деди.

“Биз ўзимида йўқ нарсани чоп эта олмаймиз”.

“Бизни Клинтон архивлари бўйича домен мутахассиси, деб билишади. Шундай экан, Клинтон манбаларининг бизга мурожаат қилишидан ажабланмаса ҳам бўлади”, деди у.

“Бу нашрларнинг аҳамияти ҳақида ҳеч ким тортишгани йўқ”, дея қўшимча қилди Ассанж.

“WikiLeaks сайлов давомида оммадан бундай архивни яширса, ноинсофлик бўларди”.

Ассанж сайловда ким ғолиб чиқишидан қатъи назар, WikiLeaks бундай маълумотларни эълон қилишда давом этишини билдирди.

“Демократлар номзоди ҳам, Республикачилар номзоди ҳам маълумот сиздирувчиларга ёмон кўз билан қарайди”, деди Ассанж.

XS
SM
MD
LG