Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:44

Трампнинг мусулмонларни АҚШга киритмаслик ҳақидаги баёноти сайтидан олиб ташланди


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг мусулмонларни мамлакатга киришини тақиқлаш борасида сайлов кампанияси пайти қилган баёноти 8 ноябрь куни уни расмий сайтида йўқолиб қолди.

Трамп сайлов штаби вакиллари сайтдаги ўзгариш юзасидан изоҳ беришмади.

Пайшанба куни АҚШ Конгресси спикери, республикачи Пол Райан билан мулоқотидан сўнг Трамп президентлик лавозимида қилиши керак бўлган ишларни санаб ўтди.

Жумладан, АҚШнинг сайланган президенти солиқларни камайтириш, президент Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш ислоҳотларини тўхтатиш ва миграция муаммоларини ҳал қилишини айтди.

Доналд Трамп 8 ноябрь куни ўтказилган сайловда ғолиб чиқди. У 20 январдан вазифасига киришади.

XS
SM
MD
LG