Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:57

Ўзбекистон миллий футбол жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди


Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи, 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисоб Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев узоқ масофадан дарвозабон устидан тўпни ошириб урган голи эвазига очилди.

Иккинчи бўлимда Жанубий Корея ҳужумчиси Нам Тай Ҳи ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолганида эса Ку Жа Чол Кореяга ғалаба келтирган голни киритди.

Шу тариқа Жанубий Корея очколари сони 10тага етди.

Ўзбекистонда эса 9 очко бор. Ҳозирда Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон ва Жанубий Кореядан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

XS
SM
MD
LG