Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:11

Саратонга чалинган 14 ёшли қизнинг танаси дардига чора топилгунга қадар музлатиб қўйилади


Буюк Британияда бедаво саратонга йўлиққан 14 ёшли қиз касалликни даволаш чораси топилгунга қадар ўз танасининг криоген консервация қилиниши, яъни музлатилиши ҳуқуқини қўлга киритди.

Суд қароридан кейин қизнинг танаси Лондондан АҚШга кўчирилди ва у ерда криоген музлатиш амалга оширилади.

Қизнинг исми шарифи ошкор этилмаган. У судга йўллаган хатида шуларни ёзди"

"Мен атиги 14 ёшдаман, куним битиб бораётганини билсам-да, ўлишни хоҳламайман.Мен ўйлаб ўйлаб криоконсервация юз йиллардан кейин бўлса ҳам, менга даволаниш имконини беради, деган фикрга келдим", - деб ёзган бедаво дардга чалинган қиз судга йўллаган хатида.

Британиялик ҳакам Питер Жексон қизнинг онаси унинг тақдирини ҳал қилишга ҳақли, дея қарор чиқарган.

Тананинг "чекланмаган вақт" сақланишига оид хизматлар АҚШнинг Аризона штатидаги Alcor ташкилоти томонидан 46 минг АҚШ доллари (37 минг фунт стерлинг) эвазига амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG