Ўзбекистонлик таниқли ҳофиз Исмоилжон Ваҳобов 67 ёшида вафот этди.
Исмоилжон Ваҳобов 1949 йил 19 январда Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида туғилган.
У укаси Исроилжон билан бирга дует куйлаб саксонинчи йилларда танилган эди.
Сўнгги йилларда ҳофиз катта саҳнада кўринмай қолганди.
Марҳумни 19 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Болта мозори”га дафн этишди.