Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:27

Афғонистонда дрон ҳужумида “Исломий давлат” қўмондони ўлдирилди


Афғонистон расмийларининг билдиришича, мамлакат шарқида АҚШ дрони ёдармида амалга оширилган ҳужум ортидан “Исломой давлат” экстремистик гуруҳининг юқори лавозимли қўмондони ўлдирилган.

Нангарҳор вилояти матбуот котиби Оттауллоҳ Хуғёний “Исломий давлат” гуруҳининг Афғонистондаги етакчиси Мулла Бозорг ҳамда гуруҳнинг бошқа етти жангариси 18 ноябрь куни ўлдирилганини айтди.

Хуғёний ҳужум Кот туманида амалга оширилганини қўшимча қилди.

Котиб ҳужум давомида жангариларга тегишли қурол-аслаҳа ҳамда портловчи моддалар ҳам йўқ қилинганини айтди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги 19 ноябрда эълон қилган билдирувда “Нангарҳор вилоятининг Кот туманида Даиш қўмондони ўлдирилди”, дейилади.

Нангарҳорда “Исломий давлат” жангарилари фаол бўлиб, улар сўнгги икки йил ичида бир неча ҳудудни эгаллаб олишган.

Гуруҳ кейинги ойларда қўшни Кунар ҳамда Зобул вилоятларига ҳам ўтди.

Жангарилар яна Қобулдаги бир неча ҳужуж учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Пойтахтда амалга оширилган ҳужумларнинг навбатдагиси 16 ноябрь куни содир бўлди. Ҳужум олти одам умрига зомин бўлди.

Октябрь ойида “Исломий давлат” Қобул ва Мозори-Шарифда шиаларга ҳужум қилди, натижада ўнлаб одам ҳалок бўлди. АҚШ кейинги йилда “Исломий давлат” ҳамда “Ал-Қоида” жангариларига қарши ҳаво ҳужумларини жадаллаштирди.

Афғонистондаги энг юқори лавозимли АҚШ ҳарбий қўмондони бўлмиш генерал Жон Николсон сентябрь ойида мамлакатда 1 300 га яқин жангари борлигини, улар Сурсия ва Ироқдаги қўмондонлардан пул, йўл-йўриқ ҳамда бошқа ёрдам олишини айтган эди.

Николсонга кўра, Афғонистондаги “Исломий давлат” жангариларининг аксари собиқ толиблардир.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG