Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

Маврикийдаги наманганлик чевар: Президентларнинг хотини ҳам мендек бахтли бўлмаса керак!


Озодликка боғланган наманганлик чевар Хадичахон тўрт йилдан бери Ҳинд океанидаги Маврикий орол давлатида яшайди. Маврикийлик қассобга турмушга чиққан ўзбек аëли дунëнинг энг кўркам оролларидан бирида “пичоғи мой устида”¸ кенг уйнинг эркин соҳибаси бўлиб яшаëтганига қарамай¸ “ҳар гал Ўзбекистондан қайтаëтиб¸ кўзи эмас¸ юраги йиғлашини” айтади.

40 яшар Хадичахон билан суҳбатдан¸ СССР қулаб¸ жаҳон сиëсий харитасида Ўзбекистон деб номланган мустақил давлат пайдо бўлганидан 25 йил ўтиб¸ ер юзида ўзбекистонликлар қадами етмаган жой қолмади¸ деган хулосага келмаслик қийин.

Хадичахон билан суҳбатдан кейин ўтказилган қисқа қидирувдан¸ Маврикий оролининг 10 асрда араблар томонидан кашф этилгани¸ асрлар давомида оппоқ қум соҳиллари билан ўралган бу оролнинг Португалия¸ Ҳолландия¸ Франция ва Британия колониал кучлари ўртасида талаш бўлганини кўриш мумкин.

Ер сатҳи бор-йўғи 1865 квадрат километр бўлган бу орол давлатда бир миллиондан сал кўпроқ аҳоли яшайди ва улар орасида¸ суҳбатдан аëн бўлишича¸ камида икки ўзбек – Хадичахон ва унинг ўғли ҳам бор.

Маврикийлик Хадичахон билан суҳбат.

Маврикийдан қўним топган Хадичахон билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG