Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

Куба инқилобининг етакчиси Фидел Кастро 90 ёшида оламдан ўтди


Кубанинг собиқ раҳбари Фидел Кастро 90 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Куба давлат телевидениесида марҳумнинг укаси Раул Кастро маълум қилди. Фидел Кастро Кубага деярли эллик йил раҳбарлик қилди. 2008 йилда у ваколатини укаси Раул Кастрога топширган эди.

Раул Кастронинг Куба давлат телефидениеси орқали билдиришича, акаси Фидел Кастро жума оқшомида оламдан ўтган.

Кастро бугун Ҳаванада кремация (махсус печда мурдани куйдириш, таҳр.) қилинади.

Фидел Кастро Кубани деярли эллик йил бошқарди. 2008 йилда у ваколатини укаси Раул Кастрога топширди.

2013 йилда Фидел Кастро унинг бундай қарор олишига бедаво касалликка чалингани сабаб бўлганини айтганди.

Лекин, орадан уч йил ўтиб 2016 йилнинг апрелида Кастро Куба коммунистлари партияси қурултойида қатнашди ва маъруза ҳам қилди.

Сўнгги бор Фидел Кастро жамоатчиликка шу йилнинг 13 августида, туғилган кунида кўриниш берганди.

Сўнгги бор Фидел Кастро жамоатчиликка шу йилнинг август ойида кўринганди.
Сўнгги бор Фидел Кастро жамоатчиликка шу йилнинг август ойида кўринганди.

Инқилобчи Фидел

Фидел Кастро 1926 йилда испаниялик муҳожирлар Анхеля Кастро ва Алехандро Кастро Рус оиласида, Бирин шаҳрида туғилди.

Коллежни тугатгач Фидел Ҳавана университетида таҳсил олди.

У талабалик йилларидаёқ сиёсий фаолиятини бошлади. 1955 йилда ёш Фидел Кубадаги ҳокимиятни эгаллаш учун Мексикада инқилоб отрядини тузди.

Кастро 1957 йилдан бошлаб Батиста ҳукуматига қарши кураш олиб борди.
Кастро 1957 йилдан бошлаб Батиста ҳукуматига қарши кураш олиб борди.

1957-1958 йилларда Кастро етакчилигидаги инқилобчилар Кубадаги Фулхенсио Батиста бошлиқ америкапараст ҳукуматга қарши кураш олиб борди.

1959 йилда инқилобчилар армияси Ҳаванага кириб борди ва Батиста ҳукуматини ағдарди.

1959 йил январида Кастро бошлиқ инқилобчилар Батиста ҳукуматини ағдарди.
1959 йил январида Кастро бошлиқ инқилобчилар Батиста ҳукуматини ағдарди.

Фидел Кастро Куба бош вазири деб эълон қилинди. Батиста Кубадан қочди.

Фулхенсио Батистанинг юзлаб тарафдорлари аёвсиз қатл этилди.

Кубанинг янги раҳбарияти камбағаллар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уларга ер беришни ваъда қилди.

Лекин, кўп ўтмай Кастро бошлиқ ҳукумат Кубада бир партияли сиёсий тизимни жорий этди.

Куба инқилобидан кейин Кастро мамлакатни ярим аср бошқарди.
Куба инқилобидан кейин Кастро мамлакатни ярим аср бошқарди.

Ҳукумат сиёсатига эътироз билдирган юзлаб одам қамоққа ташланди. Минглаб ўрта табақага мансуб кубаликлар таъқиблар туфайли оролни тарк этишга мажбур бўлди.

Кариб можароси

Куба етакчиси Фидал Кастро 1959 йилда ҳокимятни эгаллаши ортидан ўзини Совет Иттифоқи қучоғига отди.

Ҳавана ва Москва ўртасидаги яқинлашув кўп ўтмай Кубани совуқ уруши майдонига айлантирди.

Ўтган асрнинг 60-йиллари бошида АҚШ разведкаси Совет Иттифоқининг ядровий ракеталарини Кубага жойлаштириш режасини фош қилди.

Дунё ядровий уруш ёқасига келиб қолди. Бу воқеа тарихга Кариб можароси номи билан кирди.

Кастро 1963 йилда Москвага келди, Совет раҳбари Никита Хрушчев билан учрашди
Кастро 1963 йилда Москвага келди, Совет раҳбари Никита Хрушчев билан учрашди

Фидел Кастро 1963 йилда Ўзбекистонга борган

Фидел Кастро 1963 йилда Совет Иттифоқига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистонга ҳам борган.

Ўшанда Кастрога Ўзбекистон ССР раҳбари Шараф Рашидов ҳамрохлик қилганди.

Кастро Фарғонада пахта етиштираётган маҳаллий деҳқонлар билан учрашаркан ўзи ҳам пахта териш комбайни рулига ўтирганди.

АҚШ эмбаргоси

1960 йилда Фидел Кастро америкаликлар эгалик қилган ширкатларни давлат тасарруфига олди.

Бунга жавобан Вашингтон Кубага қарши савдо эмбаргоси жорий этди.

Америка Кубага 54 йил олдин киргизган иқтисодий эмбаргоси бекор қилинишини билдирган.

2014 йил декабрда АҚШ президенти Барак Обама ва Раул Кастро 1959 йилдан бери амалда тўхтаб қолган муносабатларни илиқлаштиришни бошлашга келишгандилар.

2016 йил март ойида АҚШ президенти Барак Обама Кубага тарихий сафар қилганди.

АҚШ президенти Обама 2016 йил март ойида Кубада Раул Кастро билан учрашди.
АҚШ президенти Обама 2016 йил март ойида Кубада Раул Кастро билан учрашди.

Орол ахолиси айни пайтда Фидел Кастро даврида ўта оғирлашган мамлакатнинг иқтисодий ахволи яхшиланиши ва турмуш фаровонлиги ошишига умид кўзи билан қарамоқда.

XS
SM
MD
LG