Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:12

Кастро ўлими Майамида байрам қилинмоқда


АҚШнинг Флорида штатида яшовчи кубалик муҳожирлар Фидел Кастро оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни ҳурсандчилик билан қарши олиб, байрам қилмоқда.

Кубага эллик йил раҳбарлик қилган Фидел Кастро жума куни 90 ёшида оламдан ўтди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеотасвирларда Флориданинг Майами шаҳрида кубалик муҳожирлар автомобиллари сигналини чалиб, ўйин-кулги билан шаҳар кўчаларида юриш қилганини кўриш мумкин.

Кастро режими пайти Кубадаги таъқиблардан қочиб, АҚШда паноҳ топган муҳожирлар "инқилоб доҳийси" ўлимидан сўнг Кубада ўзгаришлар бўлишига умид қилмоқда.

Кубалик муҳожирларнинг 70 фоизи Флорида штатининг жанубий қисмида яшайди.

Майами шаҳри аҳолисининг 34.1 фоизини кубалик муҳожирлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG