Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:41

Шавкат Мирзиёев сайловдан олдин сочини бўяб анча ёшарди


Янги чиққан фотосуратларга кўра, 59 ёшли вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев сочини бўяб, аввалгига нисбатан анча ёшарибди.

Мирзиёвнинг сочини бўяганини пайқаган Ц -1 нашри, шу йилнинг 4 декабрига белгиланган Ўзбекистондаги президент сайлови олдидан Либерал-демократик партиянинг матбуот хизмати томонидан Интернетда эълон қилинган Шавкат Мирзиёевнинг бир қанча фотосурати далил сифатида келтиради.

“Сочига оқ тушиб бораётган Шавкат Мирзиёев энди қўнғир сочли ёш кишига ўхшаб қолибди: сайловчилар билан учрашув давомида у барча билан кулиб суҳбатлашаётгани, соғлом ва тетик кўринишда эканини кўриш мумкин.”

Сочларини тим қора рангга бўяшни Марказий Осиёдаги бошқа сиёсий лидерлар ҳам ҳуш кўради. Масалан, бу рангни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонлар танлаган. Қозоқ ва қирғиз президентлари – Нурсултон Назарбоев ва Алмазбек Атамбаевлар эса соч бўямасдан, табий рангларни танлаган. Россия президенти Владимир Путиннинг ёшроқ кўриниш учун юзига ботокс қилиши иддао қилинади. АҚШ президентлик сайлови давомида норинж рангдаги сайланган президент Доналд Трампнинг сочи ҳам матбуот диққат марказига тушган эди. Аммо, президентлик муддати тугаб бораётган Барак Обама ҳеч қачон сочини бўямаган.

Шу вақтгача фото- ва видеокамералардан узоқроқда юрган Шавкат Миромонович Мирзиёев эндиликда жамоатчилик олдига янги кўринишда чиқишни қарор қилганга ўхшайди.

XS
SM
MD
LG