Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 10:14

Ижтимоий тармоқларда "Beeline"нинг "KetmonGo" хизмати танқид остига тушди


Beeline Ўзбекистон 2016 йилнинг 5 декабрь куни ўз мижозларига "KetmonGo" деб номланган ўйин иловасини тақдим этди. Ўзбекистон президентлигига номзодлардан бирининг фамилияси Кетмонов бўлгани боис¸ бундай илова ижтимоий тармоқларда айни шу номзод устидан кулиш сифатида эътирозга учрамоқда.

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Потребитель плюс. Постим всё, что запрещено в группе Потребитель.уз" гуруҳида Ўзбекистонда иш юритаётган Beeline мобил операторининг "KetmonGo"деб номланган хизмати кенг тарзда муҳокама қилинмоқда.

Beeline Ўзбекистон мобил оператори ўз мижозларига "KetmonGo" хизматини тақдим қилар экан, ушбу хизматдан фойдаланиш учун махсус ўйин иловасини юклаб олиш лозимлигини SMS орқали билдирди.

Beeline Ўзбекистон ширкати расмий сайтидаги эълонда ëзилишича¸ "KetmonGo" ўйин иловасида 2016 йилнинг 5 декабридан 29 декабирига қадар энг кўп кетмон йиққан мижоз iPhone 7 смартфонини ютиб олиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, кетмонлар мавзусига талуқли "Uchar ketmon" деб номланган яна бир мобил ўйин иловаси 2014 йилда App Store Ўзбекистон мобил бозорида юклаш сони бўйча узоқ вақт мобайнида 1-ўринни эгаллаб турган.

Ижтимоий тармоқларда бўлиб ўтаётган қизғин муҳокамаларга кўра, ўзбекистонликлар ушбу хизматни бўлиб ўтган президентлик сайловига боғлар экан ва шу туфайли “ахлоққа зид” деб тез-тез танқид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG