Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:20

МХХ зобити машинада одамни уриб, воқеа жойидан қочганликда гумонланмоқда


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлиги зобити Ш.М (Тўлиқ исми-шарифи Озодликда мавжуд.тахр.) 11 декабрь куни автомобиль бошқариб Шовот тумани турғуни 39 яшар Эркин Абдуллаевни уриб юборгани ва ярадорга ëрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетганликда гумон қилинмоқда. Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг маълум қилишича¸ воқеа юзасидан тергов бошланган. Машина уриб юборган яқинлари иддаосига кўра, МХХ зобитлари воқеани бости-бости қилишга уринишмоқда.

Манба таъкидича¸ йўл-транспорт ходисаси оқибатида касалхонага тушган Эркин Абдуллаевнинг аҳволи стабиллигича қолмоқда.

- Воқеа 11 декабр куни кечқурун 21дан 30 дақиқа ўтганда рўй берди.Воқеани ким содир қилгани аниқланди.Терговни Шовот туманидаги тажрибали терговчи Беҳзод Нурматов олиб бормоқда. Воқеа йўл-транспорт ҳодисаси дея малакаланди. Ўзбекистон жиноят кодексининг 111-моддаси яъни эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказиш¸ 117-модда яъни хавф остида қолдириш¸ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида шахсга ёрдам кўрсатмаслик ва 261-модда -маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти¸ дейди манба.

Озодлик 11 декабрь оқшомида юз берган воқеа гувоҳлари билан гаплашди.

Машина уриб юборган Эркин Абдуллаевнинг акаси Ҳасанбой Абдуллаевнинг Озодликка айтишича¸ воқеа юқори лавозимли амалдорнинг ўз вазифасидан фойдаланиб жиноятни ҳаспўсўашга уринишига мисол бўлган:

- Укам тўйдан чиқиб ўғли билан бирга чорраҳадан ўтаëтганда 90 К 774ЕА давлат рақамли машина катта тезликда уларни устига юрган. Укамни машина уриб юборган ўғли эса омон қолган. Укамни оëғи ва қовурғалари синиб касалхонага олиб кетишди. Воқеа пайтида уни боши ҳам ëрилган. Уни урган машина эгаси воқеа жойидан қочиб кетган. Машинани ичида икки киши бўлган. Улардан бириси МХХ да ишлар экан. Улар ярадорга ëрдам кўрсатишмаган. Воқеа жойидан 5 км узоқда машинани ташлаб қочиб кетишган. ГАИ ходимлари келиб ташлаб кетилган машинани видеога ҳам олди. Лекин бу кишиларни фақат эртаси куни топишди¸ дейди Ҳасанбой Абдуллаев.

Воқеанинг яна бир гувоҳи бўлган шовотлик аëл Озодлик билан суҳбатда қўшимча тафсилотларни айтиб берди:

- Мен ўша ерга яқин жойда тураман. Воқеани ўз кўзим билан кўрдим. Бу ота-бола йўлдан ўтаëтганида машина урди. Боласи югуриб ўтишга улгурди¸ лекин отасини машин қоқиб юборди. Кейин машиндан бир киши тушиб ярадорни устига бориб уни ўлмаганини кўргандан кейин¸ яна қайтиб машинга миниб қочиб кетдилар. Изиндан келган машина ҳайдовчиси докторга телефон қилди. Кейин скорий келишини кутмасдан ярадорни машинга солиб Шовот райболницага олиб кетишди¸ дейди суҳбатдош.

Воқеа виртуал қабулхона назоратида

Ўзбекистон ИИВ лигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ бу воқеа юзасидан терговнинг бориши вазирлик назоратига олинган:

-Порталга шикоят тушган бу борада. Виртуал қабулхонага Шовот туманидан Абдуллаев шикоят қилган. Бу шикоят бўйича терговнинг бориши вазирлик назоратига олинган дейди манба.

Машина уриб юборган Эркин Абдуллаевнинг акаси Ҳасанбой Абдуллаев Бош вазир қабулхонасига шикоят ëзганлигини айтди:

-Шикоят ëздим¸ чунки укамни уриб юборган киши МХХда ишлайди. У ўз ваколатидан фойдаланиб воқеани бости-бости қилмоқчи. Бу энди адолатсизлик.Терговчи мени тинчлантиряпти. Ҳозир укам касалхонада ëтибди¸ лекин уни ўз машинасида уриб юборган МХХ ходими келиб ҳабар ҳам олгани йўқ¸ дейди Абдуллаев.

Суҳбатдош ўз укасини майиб қилган МХХ мулозими қонун олдида жавоб берсин деган талабидан воз кечмаслигини айтади.

- Мен кичкиан одамман¸ улар бўлса катта мансабдор. Лекин қонун олдида ҳамма тенгку. Улар қилмишига яраша суд олдида жавоб берсин ва етказган зарарни қоплашсин¸ дейди суҳбатдош.

Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг маълум қилишича¸ “Эхтиëтсизлик оқибатида бир кишини ярадор қилган МХХ зобити шаҳарни тарк қилмаслик шарти билан очиқда қолмоқда”

Амистия собиқ милиционерларни айланиб ўтмайди

Ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаб жиноий жавобгарликка тортилганлар Бекобод шаҳридаги Уя 64-21 қамоқхонасида жазо ўташини айтган ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов бу тоифа маҳкумларнинг яқиндаги амнистия боис озод бўлганига эътибор қаратди.

-Яқинда эълон қилинган амнистияга мувофиқ мамлакат қамоқхоналарида жазо ўтаëтган ўндан ортиқ милиция ходими афв қилинган¸ дейди ҳуқуқбон.

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида милиция ходими бўлиб ишлаган 27 яшар Ғайрат (фамилияси ошкор қилинмаслиги сўралди-таҳр.) маст ҳолда машинасида уч кишини босиб ўлдиргани учун 8 йилга қамалган эди.

Хўжайлидаги Озодлик манбаларининг айтишича¸ собиқ милиционер орадан 8 ой ўтмасдан амнистия акти қўлланиб, озод этилган.

Тошкентнинг Чилонзор туманида уч кишини босиб кетган, пировардида 5 яшар қизча ва 33 ёшли эркак ўлимига сабаб бўлгани учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган милиция ходими Бахтиёр Толипов қамалганидан ярим йил ҳам ўтмай амнистия актига кўра озодликка чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG