Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2021, Тошкент вақти: 17:26

Мирзиёев Путин билан Меркелга ҳамдардлик билдирди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга рус элчиси Андрей Карловга суиқасд бўйича ҳамдардлик билдирди.

“Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз. Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиши учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди”, дейилади жумладан ҳамдардлик мактубида.

Душанба куни Туркия пойтахтида Россия элчиси Андрей Карловга суиқасд қилинганди. Рус дипломатига ўқ отган шахс кейинроқ полиция томонидан йўқ қилинган.

20 декабрь куни Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркелга ҳам мактуб йўллаб, Берлиннинг рождество бозоридаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилди.

Мирзиёев ушбу фожиада “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган”.

Душанба оқшомида Германия пойтахтида юк машинаси рождество бозорига тўпланган оломон устига юриши натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 58 киши тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG